Она тилимиз — миллатимиз фахри ва маънавий бойлигимиз

Postni ulashish:

Наманган шаҳридаги Адиблар хиёбонида 21-октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов, вилоят Нуроний жамғармаси раиси Икромхон Нажмиддинов, шоир ва ёзувчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўзбек тилининг миллий ўзлигимиз, тарихимиз ва маънавиятимизни мужассам этган бебаҳо қадрият эканини алоҳида таъкидладилар. Она тилимизга давлат тили мақоми берилганидан буён ўтган 37 йил давомида унинг нуфузи ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, халқаро миқёсдаги мавқеини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр юритилди. Шунингдек, тилимизни асраб-авайлаш, унинг софлигини сақлаш ва келажак авлодга бой маънавий мерос сифатида етказиш ҳар биримизнинг муҳим бурчимиз экани қайд этилди.

Байрам муносабати билан билдирилган самимий тилаклар ва табриклар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. Ёш шоирлар томонидан она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. Жарангдор куй-қўшиқлар эса тадбирга ўзгача файз, кўтаринки руҳ ва чинакам байрамона шукуҳ бахш этди.

Наманган шаҳридаги Адиблар хиёбонида ўтказилган тадбир якунида буюк мутафаккир ва шоир Бобораҳим Машраб ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Она тилимизга эҳтиром, миллий қадриятларимизга садоқат ва аждодлар меросига ҳурмат мужассам бўлган ушбу тадбир иштирокчиларда ўзбек тилига бўлган меҳр ва фахр туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...