Мактабларда биринчи қўнғироқ янгради

Postni ulashish:

Бугун юртимиздаги барча таълим муассасаларида биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йили бошланди.
Наманган шаҳридаги 51-умумтаълим мактабида ҳам  “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Билимлар куни” тадбири ўтказилди.

Биринчи қўнғироқ тадбирида қатнашган “Наманган садоси” газетаси бош муҳаррири Ибодилла Жабборов, “Агробанк” Давлатобод филиали бошлиғи Мадина Турсунова, Меҳрибонлик МФЙ раиси Маъсумхон Камолов, Даштбоғ МФЙ раиси Раҳматилло Жабборовлар 10-синф ўқувчиларига “Келажак соати” мавзуида дарс ўтиб беришди.
-Мактабимизда 1115 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади, – дейди мактаб директори, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Роҳила Мирзаева.

Биринчи синфга қабул қилинган болаларнинг барчасига “Президент совғаси” ўқув куроллари жамланмаси топширилди.
Мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Опен бюджетдан ютиб олинган 1 миллиард 648 млн. сўм эвазига синф хоналари, спорт зали таъмирланиб, ободончилик ишлари олиб борилди.

Тадбирда мустақиллигимиз берган имкониятлар, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, ўқитувчилар учун яратиб берилаётган қулайликлар ҳақида тўхталиб, ўқувчиларга чуқур билим олишга, юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган фарзандлар бўлиб вояга етишларига тилак билдирди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...