Наманган шаҳрида аҳоли мурожаатларини жойида кўриб чиқиш ва уларга амалий ечим топишга қаратилган сайёр қабуллар давом этмоқда. Навбатдаги учрашув “Ғишт кўприк” маҳалласида ўтказилди.
Унда шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Аюбхон Камалов 52 нафар фуқарони қабул қилди. Учрашувда аҳоли томонидан кўтарилган масалалар тингланиб, ҳар бири юзасидан зарур чоралар белгиланди.
Мурожаатларнинг 27 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолганлари эса кўриб чиқиш ва амалий ечим ишлаб чиқиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.
Қабул жараёнида ижтимоий аҳамиятга эга масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Масъулларга уларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, бундай учрашувлар аҳоли муаммоларини бевосита ўрганиш ва уларни тизимли ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.
