Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2026 йил 13 январдаги қарорига мувофиқ, Наманган шаҳар сайлов комиссияси ҳамда 21 Оромгоҳ сайлов округи таркибига кирувчи участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Машғулотлар халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатларининг бўшаб қолган ўринларига сайловларни сифатли ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, комиссия аъзоларининг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган. Ўқув жараёнида иштирокчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва фаол мулоқотига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Семинарни шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Дилмурод Абдуқодиров очди. Вилоят сайлов комиссияси раис ўринбосари Умида Ўрмонова, шаҳар сайлов комиссияси раиси Ибодилла Жабборовлар батафсил тушунчалар беришди.
Сайлов тизими бўйича тажрибали экспертлар – Зохиджон Муҳитдинов, Зокиржон Тўйчиев, Бекмурод Худойбердиевлар участка сайлов комиссиялари биноларини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва ушбу рўйхатлар билан ишлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тартиб-тамойиллари ҳақида маърузалар қилишди.
