Маҳалладаги оталиққа олинган 15 нафар ёшлар билан Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов учрашув ўтказди. Мулоқот давомида ёшларнинг муаммолари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда келгусидаги режаларини амалга ошириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, мутасаддилар томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу каби учрашувлар ёшларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
