Янги ўқув йили арафасида Наманган шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактаби замонавий қиёфада ўқувчиларни қабул қилмоқда.
Инвестиция дастури доирасида бу ерда 750 ўринли янги ўқув биноси барпо этилди. Мавжуд 1 035 ўринли бино мукаммал таъмирланиб, мактаб замонавий мебель ва жиҳозлар билан таъминланди. Сунъий қопламали мини-футбол майдони ҳам қурилди.
Лойиҳага 14,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. 1969 йилда қурилган, сўнгги бор 2009 йилда таъмирланган таълим муассасасининг сиғими 1 035 нафардан 1 785 нафарга етказилди.
Шу тариқа, ярим асрдан ортиқ тарихга эга мактаб янги ўқув йилини янги имкониятлар билан бошламоқда.
