21 Оромгоҳ сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20.1- ва 93-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2026 йил 13 январдаги «Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида»ги 1457 сонли қарорига асосан Наманган шаҳар сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2026 йил
13 январдаги «Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида»ги 1457 сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. Ушбу қарорга мувофиқ 21 Оромгоҳ сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати сайлови 2026 йил 15 февраль – якшанба куни ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 21 Оромгоҳ сайлов округида бўшаб қолган ўринга сайловни ўтказиш бўйича календар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шаҳар сайлов комиссияси котиби (С. Инамов) бўшаб қолган ўринга сайлов бўйича сайлов жараёни иштирокчилари билан муносабатларни «E-saylov» ахборот тизими орқали белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.
4. Шаҳар сайлов комиссияси котиби (С. Инамов)га 21 Оромгоҳ сайлов округи таркибига кирувчи 68, 74, 78 сайлов участкасидаги сайловчилар сонига аниқлик киритиш ҳамда участка сайлов комиссиялари фаолиятини бошлаганидан сўнг сайловчилар рўйхатини якуний вариантини шакллантириш ва сайловчиларни овоз бериш куни ҳақида хабардор қилиш чораларини кўриш топширилсин.
5. Мазкур қарор Наманган шаҳрида фаолият кўрсатаётган расмий сиёсий партияларнинг шаҳар бўлимларига ҳамда тадбирлар режасида кўрсатилган ижрочиларга юборилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Шаҳар сайлов комиссияси раиси в.б. И. Алиева
