Сессия бўлиб ўтди

Postni ulashish:

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти, шунингдек, шаҳар Ички ишлар бошқармасининг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг «Маҳаллада саноат ва хизмат» лойиҳаси доирасида янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ташкил этиш, инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда 2026 йилги инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди.

Шунингдек, кўп квартирали уйларнинг ички иссиқлик тизимини такомиллаштириш ва яшил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Кун тартибидан гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонунлар ижроси, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида 2026-йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳам ўрин олди.

Бундан ташқари, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш, шаҳар бюджети қўшимча манбаларидан фойдаланиш ҳамда Кенгашнинг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш масалалари муҳокама этилди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...

Давлатободда хизмат кўрсатиш кўчалари кўлами кенгаймоқда

Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида аҳоли учун қулай муҳит яратиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорлик фаолияти учун янги...