Наманган шаҳрининг “Олвализор” маҳалласида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов, шаҳар прокурори Қодирхон Асқаров, шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Баҳромжон Орзибоев, маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда масъул мутасаддилар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшларни қийнаётган муаммолар, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифларнинг ҳар бири масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот ва идора раҳбарларига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт ва санъатга кенг жалб қилиш, таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шароитларни янада яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида ёшлар билан бундай очиқ ва самимий мулоқотларни мунтазам давом эттириш, билдирилган таклиф ва мурожаатларнинг ижросини назоратга олиш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
