Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан диний соҳа вакилларини эътироф этишга бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш, оилавий тотувлик ва ёшлар тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган имом-хатиблар ва отин-ойилар иштирок этди.
Тадбирда шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов йиғилганларни байрам билан муборакбод этиб, уларнинг эзгу ва масъулиятли меҳнатини эътироф этди.
Якунда бир гуруҳ фаоллар шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
