Наманган шаҳридаги “Оби ҳаёт” маҳалласида замонавий маҳалла идораси ва 1-сонли Ҳуқуқ-тартибот маскани фойдаланишга топширилди.
Давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган уч қаватли бинога 5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Бинонинг иккинчи ва учинчи қаватларида 300 ўринли талабалар ётоқхонаси ташкил этиш режалаштирилган.
Очилиш маросимида Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов иштирок этди.
Янги мажмуада аҳоли, ёшлар ва жамоат хавфсизлиги учун зарур шароитлар яратилган.v
