Наманган шаҳри ёшлари учун Сумалак гузаридаги Бадиий галереяга маданий сайр ташкил этилди.
Ёшлар Атоуллихон тўра — Гумбаз масжиди, унинг ноёб меъморий қиёфаси ва хонақоҳда намойиш этилаётган тасвирий санъат асарлари билан танишдилар.
Тадбирда шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов, сектор раҳбарлари, ёшлар ва санъат ихлосмандлари иштирок этди.
Бундай учрашувлар ёшларни тарих ва санъатга яқинлаштириб, уларнинг эстетик дидини бойитишга хизмат қилади.
