Наманган шаҳри тараққиётига доир муҳим масалалар Кенгаш сессиясида кўриб чиқилди

Postni ulashish:

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидан шаҳар ҳаётининг муҳим йўналишларига оид 16 та масала ўрин олди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонасининг 2026 йил II чорагида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда аҳоли муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисидаги ахбороти, 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирларининг ижроси кўриб чиқилди.

Шунингдек, Наманган шаҳар прокуратурасининг қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолияти, шаҳар Адлия бўлимининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.

Сессияда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга оид қонун ҳужжатининг ижросини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Ёшларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этишга қаратилган «Долзарб 90 кун» тадбирлари, маҳаллий бюджет даромадларининг бажарилиши, қўшимча резервларни аниқлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ундирилиши, солиқ қарздорлиги, умумий ўрта таълим мактабларидаги «Коррекцион синф хоналари»ни жиҳозлаш ҳамда «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш ҳолати кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Наманган шаҳар бўлимининг 2026 йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича ҳисоботи, Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида замонавий капсулали кутубхоналарни ташкил этиш, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Кун тартибидан янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, коммунал хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни тизимли бартараф этиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича ахборот ва ҳисоботларини Кенгаш сессияларида самарали эшитишни ташкил этиш масалалари ҳам ўрин олди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...