2,2 миллиард сўмлик лойиҳа: А. Хўжаев кўчаси реконструкция қилиниб, 15 та янги иш ўрни яратилади

Postni ulashish:

Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов “Нурафшон” ва “Озод” МФЙ ҳудудидаги А. Хўжаев кўчасини реконструкция қилиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа тақдимоти билан танишди.

Лойиҳа доирасида 2,2 миллиард сўм бюджет маблағи ҳисобидан 5 та инфратузилма объекти амалга оширилади. Унда 20 та ўриндиқ, 55 та замонавий кўча чироғи, 55 та чиқинди қутиси, 1,6 километр лоток, 1,6 километр брусчатка қопламаси, 1 километр асфальт йўл, шунингдек, 2 та катта ва 6 та кичик чиқинди қутиси ҳамда 1 та чиқинди йиғиш шохобчасини барпо этиш режалаштирилган.

Лойиҳа натижасида 7 та тадбиркорлик субъекти фаолияти кенгаяди, 5 та янги хизмат кўрсатиш ва сервис объекти ташкил этилади ҳамда 15 та янги иш ўрни яратилади. Қурилиш-монтаж ишларини 2026 йил декабрь ойига қадар якунлаш белгиланган.

Тақдимот давомида шаҳар ҳокими лойиҳанинг техник ва иқтисодий ечимларини атрофлича кўриб чиқиб, уни янада такомиллаштириш, ҳудуднинг замонавий меъморий қиёфасини шакллантириш, пиёдалар ва транспорт ҳаракати учун қулай шароитлар яратиш ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди. Шунингдек, лойиҳани сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...