Давлатобод туманидаги «Янги Наманган шаҳарчаси» ҳудуди айни кунларда улкан қурилиш майдонига айланган. У ерда ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида замонавий инфратузилмалар, кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда йўл-транспорт тизимлари бунёд этилмоқда.
Шаҳарча таркибидан эндиликда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари маркази биноси ҳам жой олади. Ушбу марказ лойиҳаси ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, стартаплар ва «IT» компаниялари учун қулай муҳит яратишга қаратилган.
Хитойнинг «Shanghai Construction Group» компанияси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган мазкур истиқболли лойиҳа қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг. Бино 12-16 қаватдан иборат бўлиб, замонавий идоралар, «коворкинг» зоналар, «стартап»лар учун инфратузилма барпо этилади.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
