Наманган вилоятида сунъий интеллект имкониятлари асосида ишлайдиган янги технологик ахборот лойиҳаси – Terabit.uz веб сайти ҳамда унинг (terabit_uz) телеграм канали фаолияти йўлга қўйилди. Лойиҳа Хайрулло Мелибоев ташаббуси билан амалга оширилган.
Платформа хорижий технологик нашрларда эълон қилинаётган IT янгиликларини сунъий интеллект ёрдамида ўзбек тилига таржима қилиб, фойдаланувчиларга тақдим этади. Сайтда дастурлар ва операцион тизимлар, мобил қурилмалар, ноутбуклар, технология, сунъий интеллект ҳамда киберхавфсизлик йўналишлари бўйича материаллар мунтазам жойлаб борилмоқда.
Айни пайтда сайт ва телеграм канал орқали кун давомида ўртача 5-8 та янги мақола эълон қилинмоқда. Лойиҳа, аввало, технология янгиликларини ўзбек тилида кузатиб бораётган ўқувчилар, шунингдек, IT соҳасига қизиқаётган мактаб ўқувчилари ва талаба-ёшлар учун мўлжалланган.
Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича, яқин вақт ичида сунъий интеллектдан фойдаланиш, тўғри промпт ёзиш ҳамда IT соҳасига оид амалий видео қўлланмаларни ҳам платформада жойлаштириш режалаштирилган. Асосий мақсад ўзбек тилида фаолият юритадиган ва сунъий интеллект имкониятлари асосида ишлайдиган мустақил технологик ахборот платформасини шакллантиришдир.
Муҳаммадали ЗОКИРОВ.
