Сайёр қабулда фуқаролар мурожаатларига аниқ чора-тадбирлар белгиланди

Postni ulashish:

Наманган шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳоли мурожаатларини манзилли ҳал этиш мақсадида доимий равишда сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул “Даштбоғ” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Аюбхон Камалов 52 нафар фуқаронинг мурожаатини шахсан қабул қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини атрофлича тинглади.

Мурожаатларни ўрганиш якунларига кўра, 25 нафардан зиёд фуқароларнинг масаласи жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса белгиланган тартибда кўриб чиқиш, ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда амалий ечим ишлаб чиқиш учун тегишли масъул ташкилот ва мутасаддиларга йўналтирилди.

Сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат якуний натижага қаратилган ҳолда кўриб чиқилди, фуқароларнинг ижтимоий масалаларини тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, ҳокимлик томонидан аҳолининг муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш ва уларни тизимли равишда бартараф этиш ишлари изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...