Сумалак – оилавий анъанадан фаровонлик манбаигача

Postni ulashish:

Янги Наманган туманидаги «Атанган гузар» маҳалласида баҳорнинг файзли таоми – сумалак тайёрлаш кўп асрлик қадриятларнинг ёрқин кўринишидир. Бугунги кунда у нафақат маънавий мерос сифатида авайлаб-асралмоқда, балки маҳаллий оилалар учун муҳим даромад манбаига айланиб, иқтисодий фаровонликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи Ғанихон Мирзакаримов ва унинг оиласи ўн йилдан буён сумалак тайёрлаш ҳунарини муваффақиятли ривожлантириб келмоқда. Улар ҳар куни тахминан 600 қадоқ сумалакни пишириб, уни маҳаллий бозорларга етказиб беришади. Ушбу кенг қамровли фаолият маҳалла аёллари учун доимий бандликни таъминлаб, айни пайтда 8 нафар аёл ўз меҳнати билан оиласининг моддий фаровонлигига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Ғанихон Мирзакаримовнинг таъкидлашича, сумалак пишириш  меҳнатсеварлик, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликнинг ёрқин рамзидир. Бу анъана бир вақтнинг ўзида ҳам миллий қадриятларни мустаҳкамлайди, ҳам аҳоли учун муносиб меҳнат шароити ва даромад имкониятларини яратади. Оила аъзолари миллий таомларни қайта тиклаш ва маҳаллада ижобий ижтимоий-иқтисодий муҳитни асраш борасида ўзига хос ўрнак кўрсатмоқда. Уларнинг фаолияти анъаналар ва замонавий талаблар уйғунлиги орқали қандай қилиб фаровонликка эришиш мумкинлигини ҳам яққол намоён этмоқда.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...