Болалар соғлиги йўлидаги ташаббус

Postni ulashish:

Наманган шаҳридаги 14 оилавий поликлиника томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида яна бир амалий қадам ташланди. Муассаса қамровидаги 6 та маҳалла, 4 та умумтаълим мактаби ва 2 та боғча ҳудудида истиқомат қилувчи 33 минг 500 нафардан ортиқ аҳоли профилактика ишлари билан мунтазам қамраб олинмоқда.

Бу йўналишда тиббиёт ходимлари 69 та мактабгача таълим ташкилотида «Тоза қўллар» соғлом турмуш ташаббусини амалга оширди. Тадбир давомида болаларга шахсий гигиена меъёрлари, қўл ювишнинг юқумли касалликлардан ҳимоясидаги ўрни бўйича маълумотлар берилди. Энг муҳими, кичкинтойлар амалий машғулотлар орқали тўғри қўл ювиш қоидаларини  ўргандилар ўзлари бажардилар.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, гигиена маданиятини ёшлик чоғларидан  шакллантириш болалар саломатлиги, касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, оилавий фаровонликда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади.

Поликлиникада бундай тадбирлар давомий бўлиб, соғлом авлод тарбиясига қаратилган профилактика ишлари изчил давом эттирилади.

Улуғбек СОБИТОВ.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...