«Бобуршоҳ» МФЙда янги маъмурий бино фойдаланишга топширилди

Postni ulashish:

Наманган шаҳрининг «Бобуршоҳ» маҳалласида янги маҳалла идораси фойдаланишга топширилди. 750 та хонадон ва 4 555 нафар аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудда ўтган йили ижтимоий-иқтисодий йўналишда сезиларли натижаларга эришилди. Хусусан,«Камбагаллик реестри»даги 97 оила бандлиги таъминланиб рўйхатдан чиқарилди, 26 нафар меҳнат мигранти Ватангa қайтарилиб, доимий ишга жойлаштирилди.

Маҳалла фаолларининг ташаббуси билан хашар асосида барпо этилган идора Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов, Маҳаллалар уюшмаси вилоят кенгаши раиси Ахаджон Мирзаев ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида топширилди.

Янги бинонда «маҳалла еттилиги» учун хоналар, шунингдек аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сартарошхона, савдо шохобчаси ва касб-ҳунар ўргатиш хонаси ташкил этилди. Ушбу маскан маҳаллада бандликни ошириш, хизматлар кўламини кенгайтириш ва ёшларни касбга йўналтиришга хизмат қилади.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...